1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ миграцияга оид қонунларни кучайтиради

Янги ўзгаришлар май ойидан кучга киради.

АҚШ миграцияга оид қонунларни кучайтиради

 

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти иммиграция қонунларига айрим ноқонуний муҳожирларнинг АҚШдан бошпана сўрашини тақиқловчи ўзгартиришлар киритиш таклифини эълон қилди. "Politico" нашрининг ёзишича, янги миграция қоидалари 11-майдан кучга киради.

 

Шу билан бирга, 2020-йилда COVID-19 пандемиясининг бошланиши фонида АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан киритилган 42-бўлим ўз фаолиятини тўхтатади. У Никарагуа, Куба ва Гаитидан келган муҳожирларни АҚШ-Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтган тақдирда, Қўшма Штатлар ҳудудидан тез суръатда чиқариб юбориш имконини беради.

 

Оқ уй расмийлари журналистларга янги қоидалар Трамп маъмуриятининг иммиграция амалиётининг давоми сифатида қаралмаслиги ва “катта тақиқ” эмаслигини айтди. Президент Жо Байден маъмурияти расмийларига кўра, Миллий хавфсизлик департаменти таклифлари жанубий чегарада тартибни таъминлашга қаратилган.

 

42-бўлим томонидан мамлакатдан муҳожирларни олиб чиқиш учун 2 миллион мартадан кўпроқ фойдаланилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика