Жаҳон

АҚШ Украинага берилган ёрдамни назорат қиладиган компания қидирмоқда

Унга қандай вазифалар юкланиши маълум қилинди.

АҚШ Украинага берилган ёрдамни назорат қиладиган компания қидирмоқда

 

АҚШ Давлат департаменти Украинага берилаётган ҳарбий ёрдамнинг қандай сарфланаётганини баҳолайдиган компания изламоқда. Бу бўйича ҳукумат порталига махсус эълон жойлаштирилган.

 

Унга кўра, Давлат департаменти “Украинага берилган қўшимча 14.8 миллиард долларни ҳужжатлаштириш, мониторинг қилиш ва натижаларини баҳолаш бўйича хизмат кўрсатадиган” компанияни қидиряпти.

 

Бу билан шуғулланадиган ташкилот ҳар чоракда ўз кузатувлари асосида ҳисобот бериши кераклиги белгилаб қўйилган.

 

Аввалроқ АҚШ Украинага ёрдам кўрсатиш масаласига умумий раҳбар тайинлаши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Путин aлоқа хизматларини блоклашга рухсат берувчи қонунни имзолади

Расмийлар бу қонунни Украина дронларининг ҳужумлари билан асослаган эди.

custom img

Исроил армиясини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирди

Бунга АҚШнинг Эронга зарба бериш эҳтимоли сабаб бўлган.

custom img

АҚШ Эронга эҳтимолий зарба олдидан авиаташувчи гуруҳ келишини кутмоқда — WP

АҚШ минтақадаги ҳарбий кучларини оширган, бироқ ҳарбий операция бўйича якуний қарор ҳали расман тасдиқланмаган.

custom img

“Давлат хавфсизлик хизматининг обрўси собиқ СССР КГБ'си билан бир хил бўлиши керак”- Садир Жапаров

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасида ислоҳотлар кутилмоқда. Жапаровнинг сўзларига кўра, мамлакатда янги Тергов қўмитаси тузилади. Орган президентга бўйсунади. “Қўмита вазир қўзғатган хом ишларни қабул қилмайди, адоласизликка дуч келаётган фуқароларимиз қамоққа ташланмайди”, - деди Жапаров Кабар’га берган интервюсида.

custom img

Вашингтонда Илҳом Алиевнинг қўриқчилари намойишчиларни калтаклади

Намойишчилар куч ишлатилганини даъво қилмоқда, Озарбайжон томони эса ҳодисани хавфсизлик таҳдидига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

2025 йилда Қирғизистонда юқумли касалликлар 36,3 фоизга ошди

Сифилис, ичак инфекциялари ва грипп ҳолатлари энг кўп қайд этилган.

custom img

Россия МДҲ мамлакатларидан келган мигрантлар учун қўшимча тўловларни жорий этишни режалаштирмоқда

Мигрантлар вояга етмаган фарзандларига ҳам иш рухсатномаси учун тўлов тўлашга мажбур бўлади.

custom img

Австралияда инсоният тарихини сақловчи “қора қути” лойиҳаси амалга оширилмоқда

Глобал инқироз юз берса, ушбу “қора қути” келажак авлодларга инсоният тарихида нима бўлганини тушунишга ёрдам беради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"