1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ ва Россия ўртасидаги Будапешт саммити тайёргарлиги тўхтатилди

Вашингтон музокараларни давом эттириш учун ҳар икки томон “ҳали тайёр эмас” деб ҳисобламоқда.

АҚШ ва Россия ўртасидаги Будапешт саммити тайёргарлиги тўхтатилди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин ўртасида Будапештда ўтказилиши режалаштирилган учрашувга тайёргарлик ишлари вақтинча тўхтатилди. NBC News мухбири Гаррет Хаакенинг Оқ уй манбаларга таянаётган хабар беришича, Вашингтон “ҳар икки томон ҳали музокаралар учун тўлиқ тайёр эмас” деган хулосага келган.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ сенатори Марко Рубио ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги телефон орқали суҳбат самарали ўтган бўлса-да, Трамп учрашувни кейинга суриш қарорини маъқуллаган. Оқ уй расмий вакиллари ҳам президент яқин орада Путин билан саммит ўтказишни режалаштирмаётганини тасдиқлаган.

 

CNN’нинг ёзишича, музокаралар жараёнининг тўхтатилишига Россия томонидан илгари сурилган “кескин талаблар ва максималист позиция” сабаб бўлган. Айниқса, томонлар Украина масаласида турлича ёндашувларга эга бўлиб, бу қарама-қаршилик саммит тайёргарлигини секинлаштиргани қайд этилган.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Сергей Рябков ҳам ҳозирча учрашувнинг аниқ санаси ёки жойи бўйича келишув мавжуд эмаслигини билдирган.

 

Трамп эса Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг фронтдаги вазиятни “мавжуд чизиқда музлатиб қўйиш” таклифини илгари сурган. Мазкур ташаббусни Европа давлатлари ижобий кутиб олган бўлса-да, Москва бу фикрни “аввалги келишувларга зид” деб баҳолаган.

 

Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, АҚШнинг тезкор ўт очишни тўхтатиш чақириқлари “можарони юзага келтирган асосий сабабларни яширишга уриниш” сифатида кўрилмоқда.

 

Ҳозирча Будапештда ўтказилиши кутилган Трамп–Путин учрашувининг санаси номаълумлигича қолмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика