1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ ва Украина “чиқиша олмаяпти”

Бунга Россия билан боғлиқ масала сабаб бўлган.

АҚШ ва Украина “чиқиша олмаяпти”

 

АҚШ ва Украина ўртасида Россиянинг эҳтимолий ҳужуми борасида таранглик кузатилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

 

Телеканалнинг Оқ уйдаги манбаларининг таъкидлашича, Жозеф Байден ва унинг ёрдамчилари Киевнинг Россия босқини хавфини камайтираётгани ҳамда берилаётган ёрдамга етарлича “миннатдор” бўлмаётганидан норози.

 

Украина президенти маслаҳатчиларидан бири Вашингтон вазиятга ўта кескин муносабат билдираётганини маълум қилган. Бу эса ваҳималарга сабаб бўляпти. Шунингдек, Украина иқтисодиётида беқарорлик вужудга келтиряпти. Бундан ташқари, Киев Россияга қарши олдиндан санкциялар киритилмаётганидан мамнун эмас.

 

Маълумот ўрнида: Сўнгги ойларда Ғарб Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлигини айтиб келмоқда. Ўз навбатида, Москва бу каби айбловларни рад этяпти.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика