Жаҳон

АҚШда 160 га яқин автомобиль ЙТҲга учради

Тўқнашув кўприкда юз берган.

АҚШда 160 га яқин автомобиль ЙТҲга учради

 

АҚШда йирик ЙТҲ юз берди. Кўприкда қалин туман туфайли 158 та машина тўқнашиб кетди. Камида етти киши ҳалок бўлди, 25 киши касалхонага ётқизилди.


Тўқнашув вақтида машиналардан бири кўприкдан дарёга қулаб кетган, бироқ ҳайдовчи қочишга муваффақ бўлган.


Йирик авария ботқоқликларнинг ёниши натижасида юзага келган қуюқ туман туфайли юз берган. Аввалроқ метеорологлар Янги Орлеан ғарбидаги ҳудудда “супер туман” борлиги ҳақида хабар берган эди. Бу нам ва тутунли шароитда ҳосил бўладиган қалин туман бўлиб, кўришни уч метргача қисқартириши мумкин.


Қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки хавфсизлик хизматлари вайроналарни тозалашда давом этмоқда ва қулфланган машиналарда одамлар бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ шармандали мағлубиятга учради — Хоманаий

Олий раҳнамо АҚШнинг ҳарбий режалари муваффақиятсизликка учраганини таъкидламоқда.

custom img

Трамп Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклиф қилинмади

Россия президенти матбуот котиби АҚШ президентининг парадга таклиф этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

custom img

Эрон можароси 30 миллиондан ортиқ одамни қашшоқликка тушириши мумкин — БМТ

Уруш оқибатлари 160 мамлакат иқтисодиётига таъсир қилмоқда.

custom img

Трамп Эронни “раҳм-шафқат сўрашга” чақирди

АҚШ президенти Эронни музокара ва таслим бўлишга ундаб, унинг иқтисодий ҳолатини “ўлик” деб таърифлади.

custom img

Зеленский Россиянинг сулҳ таклифига муносабат билдирди

9 май арафасидаги сулҳ таклифи Трамп ва Путин ўртасидаги телефон суҳбатида илгари сурилган.

custom img

Москвада 9 май арафасида мобил алоқа чекланади

SMS юбориш хизматлари ва ҳатто чекловлар вақтида ишлаши керак бўлган махсус интернет ресурслар фаолияти ҳам тўхтатилиши мумкин.

custom img

Путин ва Трамп ўртасида 1,5 соатлик телефон суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатда 9 май арафасида Украина билан вақтинчалик сулҳ масаласи ва Форс кўрфазидаги вазият муҳокама қилинди.

custom img

АҚШда “Грин карта” ва иммиграция визалари учун текширувлар кучайтирилди — CBS News

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати ходимларига кучайтирилган текширувдан ўтмаган ҳар қандай аризани тасдиқлаш тақиқланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"