Жаҳон

АҚШни ихтиёрий равишда тарк этган мигрантлар учун пул мукофоти 3000 долларга оширилади

Ушбу чора ноқонуний муҳожирларнинг мамлакатни ихтиёрий тарк этишини жадаллаштиришга қаратилган.

АҚШни ихтиёрий равишда тарк этган мигрантлар учун пул мукофоти 3000 долларга оширилади

 

АҚШ президент маъмурияти мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаётган муҳожирларнинг ўз ихтиёри билан АҚШни тарк этишини рағбатлантириш мақсадида тўланадиган мукофот миқдорини вақтинча оширишга қарор қилди.

 

АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, ўзини ўзи депортация қилиш учун ариза топшириб, мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этган ноқонуний муҳожирларга 3000 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўланади.

 

Вазирнинг таъкидлашича, мазкур миқдор 2025 йил охиригача ўзини депортация қилиш бўйича мурожаат қилган шахсларга нисбатан амал қилади. Кристи Ноэм ушбу чора Рождество ва Янги йил мавсумида америкалик солиқ тўловчилар ҳисобидан ҳужжатсиз муҳожирларнинг мамлакатни ихтиёрий тарк этишини рағбатлантириш мақсадида жорий этилганини қайд этди.

 

Унинг сўзларига кўра, мазкур рағбатлантириш механизми аввалги кўрсаткичларга нисбатан уч бараварга оширилган.

 

Аввалроқ, ноябрь ойида АҚШ Ички хавфсизлик департаменти ноқонуний муҳожирларни мамлакат ҳудудини ихтиёрий равишда тарк этишга чақирувчи расмий мурожаат эълон қилган эди.

 

Шунингдек, сентябрь ойининг охирларида Чикаго шаҳрига АҚШ божхона ва чегара ҳимояси ходимлари юборилгани ҳамда шаҳарда ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олиш ишлари бошланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Иллинойс штати губернатори Жей Притскер ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ушбу ҳаракатларини танқид қилиб, улар жамиятда қўрқув уйғотаётгани ва бизнес муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганини билдирган.

 

Бундан олдин АҚШ Иммиграция хизмати Конгресс аъзосига бомба қўйиш билан таҳдид қилган ноқонуний иммигрантни ҳибсга олгани маълум қилинган эди.

custom img

Путинга исталган мамлакатга ҳужум қилиш ваколати берилди

Давлат Думаси президентга россияликлар таъқибга учраётган мамлакатларга қўшин киритиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

custom img

Қирғизистонда рус тилидаги қишлоқлар номи ўзгартирилади — Садир Жапаров

Мазкур жараённи 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.

custom img

Ҳинд океанида роҳинжа муҳожирлари қайиғи ҳалокатга учраб, 250 киши бедарак йўқолди

Шунингдек ҳодиса оқибатида бангладешликлар ва болалар ҳам бедарак йўқолган. Фожиа роҳинжаларнинг узоқ давом этаётган мажбурий кўчирилиши билан боғланмоқда.

custom img

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

custom img

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

custom img

АҚШ ва Эрон яқин кунларда тўғридан-тўғри музокараларни тиклаши мумкин — Reuters

Манбаларга кўра, Теҳрон музокараларнинг янги босқичига тайёр, АҚШ позицияси эса ҳали номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"