Жаҳон

АҚШнинг 10 та ҳудудида оммавий отишмалар содир бўлди

Бунинг оқибатида 50 дан ортиқ киши жабрланган.

АҚШнинг 10 та ҳудудида оммавий отишмалар содир бўлди

 

Қуроллар қўлланилган зўравонликлар архивига кўра, жума ва якшанба кунлари орасида АҚШда камида 10 та оммавий отишма содир бўлган. 24 июнь куни Виржиния штатининг Хоупэлл шаҳрида содир бўлган отишмада икки ўсмир ҳалок бўлди, яна икки нафари яраланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳибсга олинганлар йўқ

 

25 июнь куни Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳридаги Бедфорд-Стюйзант туманида тўрт киши, жумладан бир бола отиб ўлдирилган. Воқеа уй яқинида кабоб пишираётганда содир бўлган. Скутерда қуролланган икки киши келиб, одамларга қарата ўқ узган. Полиция гумонланувчиларни қидирмоқда.

 

25 июнь куни Техаснинг Хьюстон шаҳрида тўрт нафар вояга етмаган бола жароҳатланган, улардан икки нафари вафот этган. Ҳодисага жами 10 га яқин кишидан иборат икки гуруҳ ёшлар ўртасидаги можаро сабаб бўлган. Ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

 

Шу куни Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳри марказидаги Стоун-Арч кўприги яқинида юз берган оммавий муштлашув чоғида тўрт киши, жумладан, уч ўсмир отиб ўлдирилган эди. Гувоҳларнинг айтишича, гумонланувчи машинада воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳибсга олинганлар ҳақида хабар берилмаган.

 

26 июнь куни Техаснинг Сан-Антонио шаҳридаги Манхеттен тунги клубида содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. Полиция маълумотларига кўра, тартибсизлик тунги клубда бошланган. Шаҳар полицияси отишмани тергов қилмоқда. Жоржия штатининг Блейкли шаҳрида 26 июнь куни гавжум тунги клуб ва ресторанда содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Отишма сабаблари аниқланмоқда, ҳибсга олинганлар йўқ.

 

Шу куни Нью-Жерси штатидаги Патерсон кўчасида содир бўлган отишмада беш киши, жумладан, уч ўсмир яраланди. Жиноят сабаблари аниқланмоқда. Ҳибсга олинганлар йўқ. Шунингдек, Вашингтоннинг Такома шаҳрида саккиз киши жароҳат олди. Полиция маълумотларига кўра, ўқ овози бино орқасидаги хиёбонда жанжал пайтида эшитилган. Барча жабрланганлар ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

 

Бундан ташқари, Техаснинг Уинона шаҳрида бир гуруҳ одамлар ўртасида содир бўлган отишмада беш киши яраланган, улардан бири оғир аҳволда. Текширув натижасида аниқланишича, отишма концерт саҳнаси яқинидаги муштлашувдан бошланган. Биринчи ўқдан кейин баъзи гуруҳлар югуриб бориб, кираверишдаги қўриқчиларга топширган қуролларини олиб кетишди. Кейин иккинчи отишма содир бўлди.

 

26 июнда Виржиния штати Сатерлин шаҳрида 100 дан ортиқ одам иштирок этган зиёфатда юз берган отишмада бир киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди. Ҳозирча отишма сабаблари аниқланмоқда. Ҳибсга олинганлар йўқ.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"