Жаҳон

АҚШнинг Луизиана штатига даҳшатли тўфон кириб келди

Синоптикларнинг фикрича, бу сўнгги 16 йилдаги энг даҳшатли табиий офат ҳисобланади.

АҚШнинг Луизиана штатига  даҳшатли тўфон кириб келди

 

 

29 август куни штат қирғоқларига “Ида” тўфони кириб келди. Синоптикларнинг фикрича, бу сўнгги 16 йилдаги энг даҳшатли табиий офат ҳисобланади. Штат губернатори Жон Белл Эдвардс штатда ҳолат оғирлигини, кейинги 24 соат ичида ҳалокатли вазият сақланиб қолишини айтган.

 

“Бу жиддий тўфон. Штат учун бу жиддий синов бўлади. “Ида” Луизиана касалхоналари учун ҳақаиқий муаммо бўлади. Сабаби сўнгги ҳафтада COVID-19 билан касалланганлар сони ҳам ортган”, - деган губернатор.

 

 

Эдварснинг маълум қилишича, табиий офат шифохоналар фаолиятига ҳам таъсир қилди. Хусусан, коронавирусга чалинган беморларни эвакуация қилиш ва янги касалланганларни жойлаштиришнинг имкони бўлмаяпти.

 

Бундан сал олдин “Ида”га ҳалокатлиликнинг 4-даражаси берилди. Таҳлиллар шамол тезлиги соатига 250 километрни ташкил этгананини кўрсатмоқда.

 

Шаҳарда кўплаб бинолар вайронага айланган. Дарахтлар илдизи билан суғирилган.

 

 

Сўнгги маълумотларга кўра,  Янги Орлеан шаҳрида бир миллионга яқин фуқаро электр тармоғидан узилган. Интернет ҳам ишламаяпти. Шунингдек, 390 минг киши эвакуацияга муҳтож. Шу мақсадда Миллий Гвардиянинг 260 аскари ёрдамга етиб келган.

 

Тўфон шимоли-ғарбий йўналишга қараб кетмоқда. Алабама, Миссисипи ва Флорида штатларида торнадо хавфи эълон қилинган.

 

АҚШ президенти Жозеф Байден Луизианада табиий офат  ҳолатини эълон қилди. Президент шунингдек, маҳаллий ҳокимиятга тўфон оқибатларини бартараф этиш учун моддий ёрдам ажратиш юзасидан буйруқ берган.

 

Маълумот ўрнида, Луизиана ўтмишда ҳам бу каби табиий офатлар билан тўқнаш келган. Хусусан, 2005 йилда штатда “Катрина” тўфони бўлиб ўтган, оқибатда 1 800 киши ҳалок бўлган. Ўшанда Янги Орлеаннинг 80 фоизи сув остида қолган, жами 108 миллиард долларлик зарар кўрилган. Лекин “Ида” штат тарихида охирги 107 йил ичида кузатилган энг кучли тўфон сифатида баҳоланмоқда.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Азов денгизида буғдой ортилган кема ҳалокатга учради

Кемага дронлар зарба бергани айтилмоқда.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди 12 апрелгача ёпиқ қолишини режалаштирмоқда

Фақат давлат, ҳарбий ва тиббий рейсларга истисно берилиши мумкин.

custom img

Доғистонда кучли ёмғир сабаб уч қаватли бино қулаб тушди

Сув тошқинлари Махачкала ва Дербент шаҳарларида жиддий талафотларга сабаб бўлиб, аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Эрон Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг нефть-газ инфратузилмаларига зарба берди

БАА, Баҳрайн ва Қувайтдаги айрим нефть-газ объектлари ҳамда заводлар дрон ва ракета зарбалари билан нишонга олинган.

custom img

Қувайтда Эрон томонидан вазирлик биносига дрон ҳужуми уюштирилди

Ҳужум натижасида Молия вазирлиги биносига моддий зарар етган, шунингдек, мамлакатдаги иккита электр ва сув таъминоти станцияси шикастланган.

custom img

Эрон Ироқ кемаларига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Чекловлар фақат душман давлатлар кемаларига нисбатан қўлланади.

custom img

Трамп 48 соатдан кейин Эронга “дўзах ёғилиши“ни айтди

Эрон келишувга эришиши ёки Ҳормуз бўғози масаласини ҳал қилиши учун берилган муддат якунланмоқда.

custom img

Трамп НАТОни АҚШнинг заиф ва ишончсиз ҳамкори деб атади

Шу билан бирга АҚШ президенти ўзини Америка халқининг энг севимли президенти деб билишини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"