Ўзбекистон

Атроф-муҳитни ифлослантирган 464 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 250 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланди

Тошкент шаҳри ва вилоятида ўтказилган уч кунлик экологик рейдлар давомида 1 157 та объект текширилиб, 59 та корхонанинг фаолияти 10 иш кунига тўхтатилди.

Атроф-муҳитни ифлослантирган 464 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 250 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланди

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул идоралар томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятида ўтказилган уч кунлик кенг кўламли рейдлар якунлари бўйича расмий маълумот берилди.

 

Махсус комиссия топшириғига мувофиқ, 25–28 ноябрь кунлари Экологик назорат бўйича давлат инспекцияси (Экополиция) Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Қибрай, Зангиота, Янгийўл туманлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг бир қатор ҳудудларида атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи объектлар фаолиятини ўрганиш бўйича текширувлар ўтказди.

 

Текширувлар давомида жами 1 157 та объектнинг ҳаво сифатига оид экологик талабларга риоя қилиши ўрганилди. Рейдлар якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

 

  • 464 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, уларга нисбатан 250 миллион сўмдан ортиқ жарима қўлланди;
  • Атроф-муҳитга зарар етказгани аниқланган 59 та объектнинг фаолияти 10 иш кунига вақтинча тўхтатилди (шундан Тошкент вилоятида — 50 та, Тошкент шаҳрида — 9 та);
  • 15 та иссиқхона ҳавога чиқарилаётган зарарли моддаларни камайтириш мақсадида фильтр ускуналари билан жиҳозланди.

 

Экополициянинг таъкидланишича, рейдлар давом этмоқда ва экологик меъёрларнинг бузилишига нисбатан назорат янада кучайтирилади. Атроф-муҳитга зарар етказувчи корхоналар фаолияти қатъий тартибда баҳоланиб, қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан кескин чоралар кўрилади.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"