Байденнинг Европага ташрифи арафасида Россиянинг режаси бор
Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

АҚШ президенти Жо Байденнинг Европага ташрифини бузиш учун Россия ядровий шантажни кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси маълум қилди.
Разведка Россия стратегик ядровий кучларнинг таркибий қисмларини денгиз ва қуруқликдаги баллистик ракеталарни, шунингдек, ҳаводан учириладиган қанотли ракеталарни учириш учун тайёрлаётганини тасдиқлади.
“Бундан ташқари, руслар Тамбов авиабазасида узоқ масофали авиация қўмондонлигининг ёрдамчи қўмондонлик пунктини жойлаштирди. Россиянинг бу ҳаракатлари Жо Байденнинг 20–22 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Европага ташрифини тўғридан-тўғри ядровий шантаж орқали олдини олишга ва Украинага халқаро қўллаб-қувватлашни заифлаштиришга уринишдир”, — дейилади вазирлик хабарида.







