Жаҳон

Беларусда исириқ гиёҳванд моддалар қаторига киритилди

Беларусда гармалин ва гармин (исириқ) хавфли психотроп моддалар қаторига киритилди. Бу ҳақда Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати мамлакат божхона органлари маълумотларига асосланиб хабар берди.

Беларусда исириқ гиёҳванд моддалар қаторига киритилди

 

 

Таркибида юқоридаги моддалар бор ўсимликлар Беларусда давлат назоратига олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда прекурсорларнинг республика рўйхатига киритилган ва тиббий мақсадларда ишлатилмайди.

 

Қайд этилишича, ушбу моддалар ва уларни ўз ичига олган ўсимликларни Беларусь ҳудудига олиб кириш мамлакат Жиноят кодексининг 328-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортишга ёки 12 йилгача қамалишга сабаб бўлади.

 

«Беларусь қонунчилиги бузилмаслиги учун республика божхона органлари мамлакатга кираётган фуқаролардан ўзлари билан ўта хавфли психотроп модда бўлган ўсимликларни олиб келмасликни сўрамоқда», дейилади хабарда.

 

Шунингдек, элчихона хабарида Беларусда тамаки (тозаланган тамаки кукуни) ҳамда ишқорий компонентлардан (бўр, оҳак ёки бошқа ишқорий моддалар) сўриш ва чайнаш учун мўлжалланган (снус, носвой ва бошқалар) тутунсиз тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш тақиқлангани эслатиб ўтилган.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"