Бир қанча оздирувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш тақиқланди
ССВ ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси ва дорихона ходимларини огоҳликка чақирди.

Интернет тармоқлари орқали онлайн сотилаётган, озиш учун мўлжалланган қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланиши ҳақида маълум қилди.
▪️ “Реборн Ултимате”
▪️ “Липотрим Ультра”
▪️ “Сексуалная фигура”
▪️ «Ал-Шеикҳ»
▪️ «Фатзорб»
▪️ “Фатзорб Ультра”
▪️ “Фатзорб Плус”
▪️ «Спирулина»
▪️ «Арабис»
▪️ “Редуксин Лайт”
▪️ “Код С”
▪️ “Шафран диет”
▪️ “Голд Пума”
▪️ “Блокатор жира”
▪️ “Ҳот пеппер”
▪️ «Ферментаиз»
▪️ “Липоксин для похудения”
▪️ “Куаймый Эхтра”
▪️ Слим ультра (Самюн Ван)
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.
Маълумот учун, мазкур модда мамлакатимизда кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.
Гарчи сибутрамин Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлсада, аммо ушбу модда мавжуд бўлган юқоридаги 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.







