Бир йилда электрга ноқонуний уланиш юзасидан мингдан ортиқ жиноят иш қўзғатилган
Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълумот берди.

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов 2023 йилда Прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:
Шунингдек, ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш билан боғлиқ назорат текширувлари ўтказилиши натижасида 24 та жиноят, 61 та маъмурий ва 39 та интизомий ишлар қўзғатилиб, судларга 126 та даъво аризалари, корхона ва ташкилотларга 38 та тақдимномалар киритилди.
24 минг 79 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди, 11 минг 905 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Мониторинг давомида прокуратура аралашуви талаб қиладиган жами 1 минг 78 та танқидий материаллар аниқланган. Уларнинг барчаси куриб чиқилиб, тегишли муносабат ва баёнотлар берилган.
34 та қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.







