1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Блинкен: Эрон ядро келишувини ортга сурмоқда

Дипломат Теҳроннинг позицияси музокараларни қийинлаштираётганини айтган.

Блинкен: Эрон ядро келишувини ортга сурмоқда

 

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Эронни ядро келишувига қайтишни истамасликда айблади. Дипломат Теҳроннинг позициясини “ортга қайтиш” деб атаган.

 

Давлат котибининг фикрича, Эроннинг ҳаракатлари яқин истиқболда келишувга эришиш эҳтимолини камайтирмоқда.

 

“Эрон келишувга эришмаслик учун ё ҳеч нарса қила олмайди, ёки буни истамайди. У музокараларни иккинчи даражали масалаларга буриб юборишга ҳаракат қилмоқда”, – деган Блинкен Мексика ТИВ раҳбари Марсело Эбрард билан учрашуви давомида.

 

Маълумот ўрнида: 2015 йилда Эрон ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия ҳамда Хитой ўртасида "Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси" имзоланган. Унга кўра, Теҳрон ядро қуроли ишлаб чиқишдан воз кечиши, Ғарб эса иқтисодий санкцияларни бекор қилиши лозим эди. Аммо 2018 йилда АҚШ бу келишувдан чиқиб кетди.

 

Жозеф Байден АҚШ президентига айлангач, келишувни қайтиб тиклаш ташаббуси билан чиқди. 2021 йилдан бошлаб Венада саккиз раундли музокаралар ўтказилди. 11 март куни томонлар ташқи факторлар туфайли танаффус олди. Унга асосий сабаб қилиб Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси кўрсатилмоқда. Бунга қадар музокаралар финал босқичига чиққан ва февраль охирида якунланиши керак эди.

 

Аввалроқ Эрон барча технологияларга эга бўлса-да, атом бомбаси яратиш нияти йўқлигини маълум қилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика