Ўзбекистон

Божхона назоратида янги тартиблар жорий этилди

Вазирлар Маҳкамаси божхона соҳасида тартиб-таомилларни соддалаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган қарор қабул қилди.

Божхона назоратида янги тартиблар жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги қарори билан божхона назорати шакллари ягона ҳужжатга бирлаштирилди. Энди ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш, божхона кўздан кечируви, шахсий кўрик ва транспорт воситаларини инвентаризациядан ўтказиш каби жараёнлар аниқ тартибга солинди. Шу билан бирга, декларантлар томонидан товарларни кўздан кечириш имконияти ҳам расмийлаштирилди.

 

Янги қарор билан илгари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мавжуд бўлмаган тартиботлар ҳам белгиланди. Масалан, техник ходимлар, хизмат итлари ва техник воситалардан фойдаланиш, товарларни қайта юклаш жараёнида назорат ўрнатиш, шунингдек, чекка божхона постларида кучайтирилган назорат тизими энди расмийлаштирилган. Божхона аудити ва ваколатли идораларни хабардор қилиш тартиби ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган.

 

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини расмийлаштириш тартибида ҳам янгиликлар киритилди. Энди хавфларни бошқариш тизими орқали почта жўнатмаларини назорат қилиш, электрон тижоратдаги товарларни экспортга расмийлаштириш ва жўнатмалар декларацияси тушунчалари тартибга солинди. Бу ўзгаришлар халқаро савдо ва онлайн савдони соддалаштиришга хизмат қилади.

 

Шунингдек, божхона постларида транспорт назорати ахборот тизимлари орқали амалга оширилади, вақтинча олиб кирилаётган товарлар учун божхона имтиёзлари муддати ва шартлари белгиланди. Электрон декларациялаш тартиботлари такомиллаштирилди ва сариқ йўлакда экспертиза ўтказиш ҳуқуқи берилди. Чегара божхона постларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби ҳам амалиётга жорий этилди. 

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"