Жаҳон

Боливияда ҳарбийлар президент саройига бостириб киришга уринди

Президент буни давлат тўнтаришига уриниш деб атади.

Боливияда ҳарбийлар президент саройига бостириб киришга уринди

26 июн куни ҳарбийлар Боливия ҳукумати бинолари жойлашган Ла-Пасдаги Плаза Муриллога кириш йўлларини тўсиб қўйишди. Шундан сўнг танк сарой дарвозаларини бузиб киришга уринди. Зирҳли техника ва қўшинлар майдонда жойлаштирилди.

 

Ҳужумни бошқарган Боливия армияси генерали Хуан Хосе Сунига ҳарбийларнинг мақсади мамлакатда демократияни тиклаш эканлигини айтди ва сиёсий маҳбусларни қамоқдан озод қилишга ваъда берди.

 

"Қуролли кучлар Боливияда демократияни қайта қуриш, уни 30-40 йил давомида бир хил қарашдаги кишилар бошқариб келаётган тизимни эмас, ҳақиқий демократияга айлантириш тарафдори", — деди генерал Сунига президент саройи олдидаги нутқида.

 

Боливия президенти Луис Арсе ҳарбийлар президент қароргоҳи жойлашган Ла-Пасдаги “Буюк Халқлар уйи”га бостириб киришга урингач, мамлакат халқини давлат тўнтаришига уринишга қарши чиқишга чақирди.

 

"Боливия халқи демократия учун давлат тўнтаришига қарши бирлашиши ва сафарбарлик уюштириши зарур. Биз тўнтаришга уринишлар боливияликларнинг ҳаётига зомин бўлишига йўл қўя олмаймиз", — дея таъкидлади у мурожаатида.

 

Орадан кўп ўтмай президент мамлакатнинг янги ҳарбий раҳбарияти тайинланганини эълон қилди: Хосе Уилсон Санчес Боливия армиясининг янги қўмондони этиб тайинланди.

 

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳарбийлар янги армия қўмондонининг буйруғига биноан пойтахтдаги президент саройи ва марказий майдонни тарк этишни бошлади.

 

Давлат тўнтаришига муваффақиятсиз уринишдан сўнг уч нафар ҳарбий раҳбар қўлга олинди. Улар орасида генерал Хуан Хосе Сунига, ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Марсело Хавьер Сегарра ва вице-адмирал Хуан Арнес Салвадор Уларнинг барчаси полиция бўлимига олиб кетилган.

 

Боливия Мудофаа вазири Эдмундо Новиллонинг сўзларига кўра, ҳукумат давлат тўнтаришига уринишдан сўнг мамлакат қуролли кучлари устидан тўлиқ назоратни сақлаб турибди.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

Мамлакатда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

custom img

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

custom img

Покистондаги кўмир кони қулаб, 34 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга метан газининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"