энг долзарб

Бош прокурор ва Олий Суд раиси сайлов давомида қонунийликни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди

МСК матбуот марказида давлат органлари раҳбарлари иштирокида матбуот анжуманлари давом этмоқда.

Бош прокурор ва Олий Суд раиси сайлов давомида қонунийликни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди

 

24 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда сайлов жараёнида қонунийликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

 

Ниғматилла Йўлдошев Бош прокуратура муҳим сиёсий тадбирда қонунийлик, очиқлик ва адолат тамойилларини таъминлашда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишлаётганини маълум қилди. Шу билан бирга республика бўйича 300  га яқин прокуратура ходимлари 24 соат фаолият юритмоқда.

 

Бундан ташқари сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ва ҳудудий прокуратураларда махсус штаблар ташкил этилган. Сайловда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда бу штабларга мурожаат қилиш мумкин.

 

Бош прокурор қайси ҳолатлар сайловда қонун бузилиши сифатида баҳоланишини маълум қилди:

  • сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашиш, уларнинг қарорларини   бажармаслик;
  • номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия   ваколатли вакилининг ҳуқуқларини   бузиш;
  • номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатиш;
  • ахборот ҳамда ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан   шикаст етказиш;
  • сайловни молиялаштириш тартибини   бузиш;
  • сайлов натижаларини эълон қилиш тартибини бузиш.

 

Шунингдек, матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси Козимжон Комилов иштирокида ҳам матбуот анжумани ташкил этилди. Унда сайлов кампанияси даврида суд органлари фаолияти ҳақида маълумот берилди.

 

Козимжон Комиловнинг маълумотларига кўра, 24 октябрь куни соат 16:00 га қадар бутун республика бўйлаб 10 мингдан ортиқ судья ва суд ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари сайловда овоз берди. Олий суд раисининг маълум қилишича, ҳозирда суд органларининг асосий вазифаси – сайлов жараёнларида қонунийликни таъминлаш, сайлов қонунчилиги мазмунини фуқароларга етказишдан иборат.

 

Бундан ташқари республика маъмурий судларида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳамда МДҲ кузатувчилари миссияси билан учрашувлар ташкил этилгани маълум қилинди.

 

Козимжон Комилов сайлов кампанияси расман бошланган санадан – 24 июлдан буён қонун бузилиш ҳолатлари бўйича шикоятлар келмаганини таъкидлади. Шунингдек, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар юзасидан маълумот берилди.

Бундан аввал ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари хориждаги сайлов участкалари тўғрисида маълумот берилганди.

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.