Бухорода 35 минг доллар эвазига 343 грамм симоб сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухорода 35 минг доллар эвазига 343 грамм симоб сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар шахс қўлга олинди.

 

Бухоро шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган шахс ҳамда Бухоро туманида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган фуқаро ўзаро тил бириктириб, мамлакат ҳудудида эркин муомаласи тақиқланган жами 343 грамм симобни (3 дона флаконда) 35 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича моддий далиллар тегишли тартибда расмийлаштирилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185-1-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика