Ўзбекистон

Бухорода ички ишлар биносида фуқаро вафот этди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухорода ички ишлар биносида фуқаро вафот этди

 

2022 йил 17 январь куни _Ғиждувон туман ички ишлар бошқармасига фуқаро Ф.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, унда ҳудудда гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланиб келаётган “Аслиддин” исмли шахсга чора кўришни сўраган.

 

Ариза асосида ички ишлар тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ариза муаллифи Ф.Қ.га 3 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган 12,61 грамм “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини 1 млн. 350 минг сўмга сотган А.Р. ушланган.

 

Ашёвий далиллар билан ушланган А.Р. билан ўтказилган суриштирув жараёнида у “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини тумандаги “Ғишти” қишлоғида яшовчи И.Т.дан сотиб олганлиги ҳақида иқрорлик кўрсатувларини билдирган.

 

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида фуқаро И.Т. тумандаги 4 -сонли ИИБга таклиф этилган.

 

Ички ишлар бўлимига етиб келган И.Т.нинг соғлиги ёмонлашган ҳамда ички ишлар бўлими ходимлари томонидан зудлик билан тез тиббий ёрдам чақирилган. Бироқ, етиб келган шифокорлар фуқаро И.Т.нинг вафот этганини қайд этган.

 

Вилоят прокуратурасининг тергов - тезкор гуруҳи томонидан 4 - сонли ИИБ маъмурий биноси, хизмат хоналари ва бино ён атрофи кўздан кечирилиб, ҳолатга алоқадор излар ёки шубҳали ҳолатлар аниқланмади.

 

Бундан ташқари, бинога ўрнатилган кузатув камералари кўздан кечирилди ҳамда уларнинг хотира мосламалари олиб қўйилди.

 

Шунингдек, И.Т.нинг ўғли Ш.Т. ҳодиса жойига чақирилиб, унинг иштирокида мурда кўздан кечирилди. Мурдани кўздан кечириш жараёнида унинг мурда танасида тан жароҳатлари ёки унинг излари аниқланмаган.

 

Тиббий экспертиза бирламчи хулосасига асосан фуқаро И.Т.нинг ўлимига юрак қон томирлар тромбози, ўпка яллиғланиши оқибатида келиб чиққан ўткир юрак қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

 

Бундан ташқари, туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотига кўра, И.Т. муқаддам юрак хуружи бўйича даволаниб келганлиги ҳамда жарроҳлик амалиёти орқали битта буйраги олиб ташланганлиги аниқланган.

 

Ҳозирда, фуқаро А.Р.дан гиёҳвандлик моддаси олинганлиги ҳолати юзасидан Ғиждувон туман ИИБ ТБ томонидан унга нисбатан ЖКнинг 273 - моддаси 5 - қисми жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бундан ташқари, И.Т.нинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Текширув давомида, Ғиждувон туман ИИБ ходимларининг ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини таъминлаш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.

 

Муножат Валиева

custom img

Мактабларда ўқувчиларнинг сумкалари текширилмоқда: электрон сигареталар топилди

Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланган бўлиб, уларни сақлаганлик учун қонунчиликда жарима белгиланган.

custom img

“Куллиёти Навоий” Ўзбекистонда: нодир мероснинг факсимиле нашри Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилди

Куллиёт таркибида Алишер Навоийнинг 26 та асари жамланган бўлиб, унинг асл нусхаси Истанбул шаҳридаги Топқопи саройи кутубхонасида сақланади.

custom img

Устоз қадрини эслатган “Дарс”: кинотеатрларда қўнғироқ чалинди, энди навбат томошабинларга!

Фильм марказида устоз ва тарбиянинг инсон ҳаётидаги ўрни туради.

custom img

Туризм, авиация ва инвестициялар: Ўзбекистон Туркия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Туркия инвесторлари иштирокида меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, турк меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва авиаташувлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар: қайси ҳолатлар текширилади?

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тасдиқланди.

custom img

Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш чоралари жадаллаштирилади.

custom img

600 млн сўмлик кредит эвазига 12 минг доллар: прокурор ёрдамчиси ушланди

Мансабдор шахс фуқаронинг автомобиль олди-сотдиси масаласини ҳал қилиш ва имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Баландликдан йиқилиш ва қоқшол: Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга қайтарилди

Уларни Ватанга қайтариш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"