Ўзбекистон

Бухорода танишини пичоқлаган эркак 23 йилга қамалди

Суд томонидан унга нисбатан ҳукм чиқарилди.

Бухорода танишини пичоқлаган эркак 23 йилга қамалди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида ўзаро келишмовчилик оқибатида танишини пичоқлаб ўлдирган эркакка 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Қотиллик 2024 йилнинг 13 октябрь куни содир бўлганди. Судланувчи эркак келишмовчилик оқибатида танишлари Н.A. (аёл) ҳамда У.Д. (эркак)ни қасддан ўлдиришни мақсад қилиб, уларнинг танасининг турли соҳаларига ошхона пичоғи билан урган. Оқибатда У.Д. шаҳар тиббиёт бирлашмасида олган тан жароҳатлари билан вафот этган.

 

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судида ушбу қотиллик юзасидан суд иши якунланди.

 

Жиноят Кодексининг 59-моддасига (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) асосан эркакка нисбатан жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.