Бухородаги ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди
Тўқнашув Damas ва юк машинаси иштирокида юз берган.

Бугун, 9 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Ромитан туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳолат соат 06:48 ларда Бухоро-Хоразм йўлида юз берган. Наманганлик ҳайдовчи Damas бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган FAW русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетган.
Автоҳалокат оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида ва 5 нафари шифохонада вафот этган. Вафот этганларнинг барчаси Наманган вилоятидан бўлиб, улар орасида 9 ёшли қизалоқ ҳам бўлган. Воқеа жойига прокуратура, ФВБ, ИИБ, ССБ ҳамда тезкор тергов гуруҳи ходимлари чиқишган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.







