Деновдаги кучли ёнғинда 9 киши жароҳатланди
Ҳодиса жойига Бош вазир биринчи ўринбосари бошчилигидаги ҳукумат комиссияси сафарбар этилди.

Бугун тунги соат 03:57да Денов шаҳри "Мустақиллик" кўчасида жойлашган 2 қаватли "Инденим" савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлди.
Соат 04:02 да воқеа жойига Ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб борган. Портлаш натижасида содир бўлган ёнғин соат 04:25 да батамом ўчирилган.
Тан жароҳати олган 9 нафар фуқаро яқин атрофдаги шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари A.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Ангренда кўп қаватли уйда ёнғин чиққани, 25 киши эвакуация қилингани ҳамда Озода Нурсаидовани туғилган кунида газ орқали шиширилган шарлар портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







