1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Озода Нурсаидовани туғилган кунида газ орқали шиширилган шарлар портлаб кетди

Бугунги кунда ҳеч қайси байрамни газ билан тўлдирилган пуфакларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Туғилган кун, янги савдо дўкони ва идораларнинг очилишида газ тўлдирилган пуфаклардан, сўзлашувда “шарлар” деб номланадиган воситалардан фойдаланиш урф бўлган.

Озода Нурсаидовани туғилган кунида газ орқали шиширилган шарлар портлаб кетди

 

 

Одатда, бундай пуфакларга ҳавога нисбатан енгилроқ бўлган газлар тўлдирилади. Айрим шундай газлар тез ёнувчан хусусиятга эга. Бироқ газ билан тўлдирилган ҳаво шарлари ҳаёт учун жуда хавфли.

 

Хизмат ёки яшаш хоналарида шарларда чақнашнинг юзага келиши аянчли оқибатларга олиб келиши турган гап. Портлаш содир бўлиши учун биргина учқун ёки чўғ-оловнинг ўзи етарли. Оқибатда, инсонлар жиддий тан жароҳати олиши ва байрам фожиага айланиши мумкин.

 

Портлаш ва ёниш хусусиятига эга бўлмаган енгил газлар билан тўлдирилган пуфаклар инсон саломатлиги учун хавфсиз.

 

Бундай газ билан тўлдирилган пуфаклар “қора бозор”да  қуйидагича нархланади: “Гелий” — 15-18 минг сўм бўлса, оддий “Метан” газ 5-6 минг сўмни ташкил қилади. Кўпроқ фойда олиш илинжида айрим фуқароларимиз сотувга олиб чиқаётган пуфакларнинг ичи газнинг арзон тури билан тўлдирилади. У инсон ҳаёти учун хавф туғдиради.

 

Маълумотларга кўра, худди шундай ҳолат куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, эстрада хонандаси Озода Нурсаидованинг таваллуд айёмми муносабати билан унинг яқинлари турли совға саломлар билан унинг хонадонига ташриф буюришган. Хонандани табриклаш пайтида ҳар хил ўзидан учқун чиқарадиган  воситалар, газ тўлдирилган пуфаклар ёрдамида билан уни табрикламоқчи бўлишди. Оқибатда, учқунли воситалар газ тўлдирилган пуфакларга яқин келтирилганда портлаш рўй берди.

 

Тахминларга кўра, шарлар оддий ис гази, яъни “Метан”да тўлдирилган бўлиши мумкин.

 

Ҳозирча ҳолат юзасидан бошқа маълумотлар очиқланмаган.

 

Аввалроқ,  Сурхондарёда "UAZ" автомабилига ўрнатилган газ баллон нима сабабдан портлагани ва Навоийда газ қуйиш шохобчасида портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика