Эквадорда телеканалга қилинган ҳужумдан кейин жиноий тўдаларга қарши уруш эълон қилинди

Мамлакатда вазият маҳаллий мафиоз қамоқдан қочиб кетганидан кейин кескинлашди.

Эквадорда телеканалга қилинган ҳужумдан кейин жиноий тўдаларга қарши уруш эълон қилинди

 

Эквадорнинг Гуаякил порт шаҳрида 9 январь куни қуролланган шахслар тўғридан тўғри эфир вақтида TC Televisión давлат телеканалига бостириб кирди ҳамда бир неча журналист ва ходимларни гаровга олди. Жонли эфир тўхтатилмади, аммо суратга олиш майдончасидаги чироқлар ўчирилиб, бақириқлар, ўқ овозлари ва ходимлар калтакланаётгани эшитилган.

 

TC янгиликлари координатори ва мухбири Леонардо Флорес Моренонинг Reuters агентлигига айтишича, ҳужумчилар қабулхонага бостириб кириб, телеканал ходимларига ҳужум қилган ва «динамит қўйган». Икки киши жароҳатланган, шундан сўнг трансляция тўхтатилган. Кейинроқ полиция «тартиб ўрнатилгани»ни ва ҳужумчилардан 13 нафари қўлга олинганини маълум қилди. 

 

Президент ички қуролли тўқнашув ҳақида маълум қилди 

 

Телеканалдаги воқеадан кўп ўтмай ва Эквадорда бандитизм кучайгани муносабати билан мамлакат президенти Даниэл Нобоа барча жиноий гуруҳларни йўқ қилишга буйруқ берди. Сешанба куни кечқурун эълон қилинган фармонда у «ички қуролли можаро» режимини эълон қилиб, қуролли кучларга йигирмага яқин жиноий ташкилотларга қарши операция ўтказишни буюрди. Фармонда Эквадорда фаолият юритаётган жиноий тўдалар йўқ қилиниши лозим бўлган террорчи ташкилотлар ва уруш қатнашчилари деб аталади. 

 

Эквадорда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

 

Бир кун олдин, қамоқхоналарда зўравонлик авж олган бир пайтда, президент Нобоа мамлакатда 60 кунлик фавқулодда ҳолат ҳақида эълон қилди. Бу даврда мамлакатда соат 23:00 дан 5:00 гача комендантлик соати жорий этилади. 

 

Шундан сўнг Эквадорда дарҳол бир нечта қуролли ҳужумлар содир бўлди, улар давомида камида тўрт нафар полициячи ўғирлаб кетилди. Мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Гуаякил мэри Акилеса Алвареснинг 9 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, кун давомида шаҳарнинг турли жойларида содир этилган ҳужумларда камида саккиз киши ҳалок бўлган, икки киши яраланган. 

 

Катта жиноий гуруҳ раҳбари, таниқли мафиоз қамоқхонадан қочди

 

Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинишига ҳибсхоналарда юзага келган тартибсизлик сабаб бўлди.

 

Фито лақабли Адолфо Масияс Вилямар Los Choneros номли қудратли мафия гуруҳини бошқарган ва 12 йилдан бери қамоқхонада сақланган.

 

Вилямарнинг камераси Гуаякилдаги қамоқхонанинг бир қисмида жойлашган бўлиб, қаттиқ қўриқланиши керак бўлган.

 

Эквадор президенти Даниэл Нобоа шу ҳолат сабабли мамлакатда 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди. Фавқулодда ҳолат даврида жамоат йиғилишлари вақтинча тақиқланди, унда комендантлик соати амал қилади.

 

"Наркотеррор гуруҳлари БИЗни қўрқитмоқчи ва биз уларнинг талабига бўйсунамиз деб ўйлашмоқда. Аммо биз террорчилар билан музокаралар олиб бормаймиз ва мамлакатда тинчлик ўрнатмагунимизча тинчланмаймиз", — деди президент Нобоа.

 

35 ёшли Даниэл Нобоа ўтган йилнинг октябрида бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонган. Сайлов кампанияси вақтида номзодлардан бири, собиқ журналист ва мафияга қарши курашчи Фернандо Вилявисенсио ўлдирилган. Вилявесенсиога таҳдид қилган Los Choneros ва Фитонинг шахсан бу қотилликка алоқадорлиги гумон қилинмоқда.

 

Қўшни давлатлар Эквадор билан чегарага қўшин юбормоқда 

 

Эквадорда рўй бераётган воқеалар муносабати билан қўшни давлат Перу ички ишлар вазири Виктор Торрес Фалкон мамлакатда бандитизм кучайиб бораётган бир пайтда хавфсизликни кучайтириш учун Эквадор билан чегарага полиция кучларини «зудлик билан» жўнатишни буюрди. Бу ҳақда мамлакат давлат ИИВ ижтимоий тармоқларда хабар берди. Перу ҳукумати зўравонликни қоралади ва президент Нобоани тўлиқ қўллаб-қувватлаб чиқди. Парагвай ҳукумати ҳам Эквадор билан бирдамлик билдирди. 

 

Даниэл Нобоа аввалроқ фавқулодда вазиятдан қуролли кучларни «тўлиқ сиёсий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш» учун фойдаланиш ниятида эканини тушунтирган эди. У октябрь ойида давлат раҳбари этиб сайланди ҳамда сўнгги йилларда АҚШ ва Европага кокаин етказиб бериш бўйича асосий марказлардан бирига айланган мамлакатда наркотик жинояти ва зўравонликка қарши курашиш ниятида эканини маълум қилди

custom img

Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖдаги келажаги маълум бўлди

ЖЧдаги қониқарсиз натижалар сабаб италиялик мураббийнинг терма жамоадан кетиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси, мамлакатнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

custom img

Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди

Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчилар хонаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Ўзбекистонда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси тузилади

Янги тузилма Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида ташкил этилиб, халқаро илмий ва таълим муассасаларини бир платформада бирлаштириши кўзда тутилган.

custom img

Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этди

Мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилинди. Бир неча давлатлар етакчилари Шайх Ҳамаднинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

custom img

АҚШ Эронга яна зарба берди, Ҳормуз бўғози ёпилди

АҚШ бир ҳафта ичида учинчи бор Эрон ҳудудига зарба берди. Бунга Ҳормуз бўғозидаги фуқаролик кемасига уюштирилган ҳужум сабаб қилиб кўрсатилди.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан юқори ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган қарийб 400 минг ҳайдовчига маъмурий огоҳлантириш қўлланилган.

custom img

Андижонда собиқ эрини ўлдириш учун 3 минг долларга қотил ёллаган аёл ушланди

Аёл уй-жой низоси сабаб эрини қасддан ўлдирмоқчи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Эквадорда телеканалга қилинган ҳужумдан кейин жиноий тўдаларга қарши уруш эълон қилинди