1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Элчи Сержио Гор АҚШ–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига раҳбарлик қилади

Янги кенгаш икки давлат иқтисодий ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши айтилмоқда.

Элчи Сержио Гор АҚШ–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига раҳбарлик қилади

Америка Қўшма Штатларининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Элчи Сержио Гор АҚШ–Ўзбекистон Ишбилармонлик ва Инвестиция Кенгашига ҳамраис этиб тайинланди. Бу кенгаш “Америка биринчи” тамойилига асосланган иқтисодий ташаббусларни Марказий Осиёда кучайтириш ҳамда америкалик ишчилар ва бизнеслар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси хабар берди.

 

Элчи Гор кенгашдаги АҚШ томонини Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан ҳамкорликда бошқаради. Ташаббус Президент Трампнинг АҚШнинг глобал иқтисодий етакчилигини мустаҳкамлаш ва Америка компаниялари учун чет эл бозорларида янада кенг имкониятлар яратишга қаратилган сиёсатини акс эттиради.

 

Кенгаш инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, айниқса IT ва рақамли инновациялар каби жадал ривожланаётган соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришни мақсад қилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ноябрь ойидаги Вашингтон сафари давомида "С5+1" саммити доирасида кўрсатилган кучли динамика ушбу кенгаш фаолияти билан янада мустаҳкамланиб, икки давлат ўртасидаги стратегик иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика