Энди 3 ёшдан катта болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади
Маълумотлар мониторинги бўйича мустақил қўмита 3 ёшдан катта болаларни ҳам ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмлашни маъқуллади. Бу ҳақда “Vaksina.uz” канали хабар берди.


Маълум қилинишича, қўмита Хитой – Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини 3-5, 6-11 ва 12-17 ёшдаги болаларда қўллашни тасдиқлаган.
ДСМБ – мустақил экспертлар гуруҳи бўлиб, улар тадқиқотлар натижаларига кўра, тажрибада иштирок этганларнинг хавфсизлигини таҳлил қилади ва баҳолайди.
Ҳозирда Хитойда 12-17 ёшли бир гуруҳ болалар ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 та дозаси, 6-11 ва 3-5 ёшли болалар гуруҳлари эса вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган. Таъкидланишича, болаларнинг саломатлигида ножўя таъсирлар кузатилмаган.
Аввалроқ Ўзбекистонда СOVID-19'га қарши 12 ёшдан катта болалар ҳам ихтиёрий эмланиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







