0

Энди Ўзбекистонда АИ-98 маркали бензин ҳам ишлаб чиқарилади

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида АИ–98 юқори сифатли этелланмаган бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ хабар берди.

Энди Ўзбекистонда АИ-98 маркали бензин ҳам ишлаб чиқарилади

 

 

Унда келтирилишича, мазкур ютуқ маҳаллий мутахассисларнинг изланиши натижаси бўлиб, хорижлик мутахассислар билан ҳамкорлик қилинмаган.

 

АИ–98 автомобил бензинининг дастлабки партияси ишлаб чиқарилиб, физик-кимёвий хусусиятлари стандартга биноан муваффақиятли синовдан ўтказилган. Ҳозирда завод ушбу маҳсулотни серияли ишлаб чиқариш учун ЎзДСт 3031:2015 “Автомобил бензинлари. Техник шартлар” сертификати билан ишлаш жараёнини давом эттирмоқда.

 

 

Бензиннинг бу тури, асосан, сиқиш даражаси 12 дан 14 гача бўлган двигателли автомобилларда ишлатилади. АИ–98 бензини юқори детонасияга қарши хусусият (октан характеристика)лари туфайли двигател қувватини оширади. Шунингдек, тезланиш динамикасини яхшилайди, тебраниш, шовқин даражасини пасайтириб, ёнилғи сарфини сезиларли даражада камайтиради.

 

Маълумот ўрнида: Бугунги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 19 дан ортиқ маркага эга бўлган 9 та турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бензин нархи йил бошидан буён 17 фоизга қимматлашгани ҳамда энг кўп бензин қайси ҳудудда ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"