0

Ўзбекистонда бензин нархи йил бошидан буён 17 фоизга қимматлашди — Статистика қўмитаси

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—июнь ойларида бензин нархи 17 фоизга қимматлашганини маълум қилди. Июнда бензин республика бўйича ўртача 2,5 фоизга, пропан эса 8,7 фоизга қимматлашган.

Ўзбекистонда бензин нархи йил бошидан буён 17 фоизга қимматлашди — Статистика қўмитаси

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—июнь ойларида бензин нархи 17 фоизга қимматлашганини маълум қилди. Июнда бензин республика бўйича ўртача 2,5 фоизга, пропан эса 8,7 фоизга қимматлашган.

Қўмита ҳисоботида келтирилишича, 2021 йил бошидан нархларнинг сезиларли ошиши бензин (17,0 фоиз) ҳамда шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари (8,2 фоиз) нархларида қайд этилган. Йиллик нисбатда эса инфляцион жараёнлар бензин (38,9 фоиз), шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари ҳамда ҳаво транспортида йўловчи ташиш хизматлари (18,8 фоиз) нархларида яққол намоён бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди. Шундан сўнг 3 майдан бошлаб Аи-80 бензинининг нархи 500 сўмга пасайиб, бир литри 4000 сўмдан сотила бошлади. 2020 йилнинг декабрида мазкур маркадаги бензинининг ўртача бошланғич нархи 2,6 фоизга кўтарилганди. 2021 йилнинг январь охирларида Аи-80 бензини нархи 110 сўмга қимматлашган, 2021 йилнинг февралида ушбу бензин нархи қарийб 5 фоизга ошганди. Март ойида 1,4 фоизга пастлаган бўлса, апрель ойида 0,2 фоизга, май ойида 3 фоизга яна ошган. Тошкентда июнь охирларида энг харидоргир Аи-80 маркадаги бензин нархи 6000 сўмга кўтарилгани ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлганди.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистонда бензин нархи йил бошидан буён 17 фоизга қимматлашди — Статистика қўмитаси