1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тез ёрдам машиналарига STY серияли давлат рақами берилади

Бу бўйича Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш киритилди.

Тез ёрдам машиналарига STY серияли давлат рақами берилади

Тез тиббий ёрдам автомобиллари учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилди.

 

Унга кўра, I-2 тип - STY серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тез тиббий ёрдам автомобилларига берилади.

 

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда бўлади. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда эса Ўзбекистон байроғи ва “UZ” ҳарфлари бўлади.

 

IE-2 - STY серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тез тиббий ёрдам электромобилларига ва гибрид автомобилларига берилади.

 

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда бўлади. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда эса Ўзбекистон байроғи ва “UZ” ҳарфлари бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика