Ўзбекистон

Очиқ эълон қилинадиган маълумотлар рўйхати кенгаяди

Бу бўйича Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Очиқ эълон қилинадиган маълумотлар рўйхати кенгаяди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳада Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини тўлдириш назарда тутилмоқда.

 

Улар:

 

  • бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

  • давлат органлари ва ташкилотлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари, шу жумладан ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари;

  • давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан хорижий хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар ҳамда Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан қабул қилиб олинган совғалар тўғрисидаги маълумотлар.

 

Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 4 октябрь санасига қадар давом этади.

 

Маълумот ўрнида, август ойи ўрталарида Ўзбекистон Open Data Watch ташкилотининг Open Data Inventory (ОDIN) Очиқ маълумотлар рейтингида 70 балл йиғиб, жаҳон бўйича 30-ўринни эгаллагани тўғрисида хабар берилганди

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"