Аргентинада энг яхши тўпурарга бериладиган мукофот бундан буён “Манчестер Сити” ва Барселонанинг собиқ футболчиси номи билан юритилади. Бу ҳақда Аргентина футбол федерацияси президенти Клаудио Тапия маълум қилди.
Фаолияти давомида ҳужумчи “Индепендиенте”, “Атлетико” ва Аргентина терма жамоасида ҳам ўйнаган. Клублар миқёсида у Европа лигаси ва UEFА Суперкубогини қўлга киритган, беш марта Англия чемпионатида, олти марта Англия кубогида ва уч марта Англия Суперкубогида ғолиб чиққан.
Маълумот ўрнида: Аргентина терма жамоаси таркибида Агуэро 2008 йилги Олимпиада, шунингдек, 2021 йилги Америка кубоги ғолиби бўлган.
Аввалроқ “Барселона”нинг қарзи 135 миллиард еврога етгани маълум бўлгани ва Каталония клубида норозичилик бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


