Спорт

«Барселона» қарзи 1,35 миллиард еврога етгани маълум бўлди

«Barcelona» клуби 2020-2021 йилларда 481 миллион евро йўқотган. Унинг айни пайтдаги молиявий ҳолати 451 миллион еврони ташкил этади.

«Барселона» қарзи 1,35 миллиард еврога етгани маълум бўлди

 

 

Мураббий шу боис «Barcelona» футболчилари билан музокара олиб бориш қийинлашгани, бу ҳолат охир-оқибат Лионел Мессининг кетишига олиб келганини айтди. Президент бунда клубнинг аввалги маъмуриятини айблади.

 

"Бизнинг маошимиз клуб умумий даромадининг 103 фоизини ташкил қилади, рақобатчиларимиздан 20-25 фоиз кам", — деди Лапорта душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида.

 

Лапорта клубнинг оғир молиявий аҳволи ҳақида гапирар экан, ўзидан олдинги Хосеп Бартомеуни ёлғончиликда айблади. Жоаннинг фикрича собиқ директорлар кенгаши жавобгарликка тортилиши керак. Эслатиб ўтамиз, Бартомеу ўтган йили молиявий қийинчиликлар туфайли истеъфога чиққани эълон қилинган эди. Жамоа собиқ директори ижтимоий тармоқдаги саҳифасида у ҳеч қандай қонунбузарликка йўл қўймаганини ёзган.

 

«Barcelona» қарзининг қарийб 390 миллион евроси футболчилар маоши, 670 миллион евродан кўпроғи банк қарзлари, қолган 40 миллион евро эса аъзолик йўқотишлари билан боғлиқ. Лапортанинг айтишича, “COVID-19“ пандемияси клубга 91 миллион евро зарар етказган.

 

Лапорта жамоа ойлик маошини қарийб 200 миллион еврога қисқартирмоқчи ва ёш футболчиларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқчи эканини айтди. «Барселона» шу йилнинг ёзида Серхио Агуэро, Мемфис Депай ва Эрик Гарция каби машҳур футболчиларни сотиб олди. Аммо клуб Мессини бой берди.

 

 

Мурод Баҳодиров

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"