Жаҳон

Эпштейн иши бўйича 6 миллион саҳифалик ҳужжатлар аниқланган

Аниқланган ҳужжатларнинг катта қисми ошкор этилмаган, адвокат Эпштейн файллари бўйича АҚШ Адлия вазирлигини шаффофлик етишмаслигида айбламоқда.

Эпштейн иши бўйича 6 миллион саҳифалик ҳужжатлар аниқланган

 

Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган америкалик молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатларнинг тахминан ярми жамоатчиликка ошкор этилмаган. Бу ҳақда аёллар ҳуқуқлари бўйича адвокат, МсАллистер Оливариус юридик фирмаси асосчиси Энн Оливариус маълум қилди, деб хабар бермоқда The Guardian.

 

Унинг айтишича, АҚШ Адлия вазирлиги дастлаб Эпштейн иши доирасида 6 миллиондан ортиқ саҳифадан иборат материалларни аниқлаган, бироқ ҳозирга қадар уларнинг фақат ярми эълон қилинган. Вазирлик қолган ҳужжатлар такрорий, нотўғри ёки ҳуқуқий чекловлар сабаб тақдим этилмаганини билдирмоқда.

 

Ўтган ҳафта АҚШ Бош прокурори ўринбосари Тодд Бланш Эпштейн иши бўйича тахминан 6 миллион саҳифалик ҳужжатлар аниқланганини тасдиқлаб, бу “максимал шаффофликни таъминлаш” мақсадида турли манбалардан йиғилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, якуний тарзда эълон қилинган саҳифалар сони дастлаб тўпланган материаллардан анча кам.

 

Энн Оливариус Адлия вазирлиги баёнотларига шубҳа билан қарашини билдириб, ҳужжатларни айнан уларни сақлаётган томон баҳолаётгани суиистеъмол қилиш хавфини келтириб чиқаришини қайд этди.

 

Шунингдек, Марш Лав Фирм адвокати Женнифер Фриман ҳукуматнинг миллионлаб ҳужжатларни эълон қилмасдан қолдириши Эпштейн иши бўйича жавобгарликдан қочишга уриниш бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, жабрланувчилар номлари ошкор қилинаётган бир пайтда, айрим гумонланувчиларнинг исмлари яширилмоқда.

 

АҚШ конгрессмени Жейми Раскин эса эълон қилинган 3 миллион файлдан 10 мингдан ортиғи таҳрирланганини маълум қилиб, маълумотлар босқичма-босқич ва тўлиқ бўлмаган шаклда тақдим этилаётганини таъкидлади.

 

Адлия вазирлиги Эпштейн файлларини Президент Доналд Трамп томонидан имзоланган Эпштейн файллари шаффофлиги тўғрисидаги қонун (EFTA) асосида бир неча босқичда эълон қилган. Энг сўнгги ва кенг қамровли эълон 30 январь куни бўлиб, унда қарийб 2 мингта видео ва 180 мингдан ортиқ расм очиқланган.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"