Жаҳон

Эрдоған фуқароларга бепул газ ваъда қилди

Уй хўжаликлари кейинги ой учун газ тўловларидан озод қилинган.

Эрдоған фуқароларга бепул газ ваъда қилди

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Қора денгиз конларидан мамлакат энергетика тизимига газ етказиб бериш бошланганини маълум қилди. 14 май куни бўлиб ўтадиган сайловлар арафасида давлат раҳбари хонадонларни газ билан бепул таъминлашга ваъда берди.

 

“Биз бир йил давомида маиший истеъмол учун ойига 25 куб метргача бепул табиий газ берамиз”, деди Туркия раҳбари шимолий Зонгулдак вилоятидаги газ портининг очилиш маросимида.

 

Қайд этилишича, бу маросим Туркия ҳукуматининг сайловлар олдидан йирик энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини намойиш этишга қаратилган сўнгги уринишларидан биридир.

 

Табиий газ илк бор 2020 йилда Зонгулдак қирғоқлари яқинидаги Сакаря конида, ўтган йили эса унинг ёнидаги Каикума-1 конида топилган.

 

Кичик нефть ва газ захираларига эга Туркия Россия, Озарбайжон ва Эрондан газ импортига, шунингдек, Қатар, АҚШ, Нигерия ва Жазоирдан суюлтирилган газ импортига катта даражада қарам.

 

Эрдоғаннинг сўзларига кўра, биринчи босқичда Сакаря конидан кунига 10 миллион куб метр газ, иккинчи босқичда эса кунига 40 миллион куб метр газ қазиб олинади.

 

Унинг таъкидлашича, Қора денгиз табиий гази ички истеъмолнинг 30 фоизини қоплайди.

 

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"