Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған мамлакатда содир бўлган зилзилалардан сўнг “нифоқ уруғини сепмоқчи бўлганларни” эшитмасликка чақирди.
“Фасод уруғини сепмоқчи бўлганларга қулоқ солманг. Бизни зилзила етказган яраларни даволашдан, бирлигимизга зиён етказишдан чалғитмоқчи бўлганларга имконият берманг”, — деди Туркия етакчиси Ҳатай вилоятида қилган чиқишида.
У бошпанасидан айрилган ва лагерларда яшаётган аҳоли билан суҳбатлашиб, шаҳарларни қайта тиклашга ваъда берди.
Жаҳон банки Туркияга етказилган дастлабки зарарни 34,2 миллиард доллар деб баҳолаган. БМТ бу кўрсаткич 100 миллиард доллардан ошиши мумкин, деб hisoblamoqda.Tabiiy офат қурбонлари сони 48 минг кишига етган.


