Сиёсат

Эрдоғаннинг инаугурация маросими қачон ўтказилиши маълум қилинди

Эрдоған президент сайловининг иккинчи босқичида 52 фоиз овоз билан ғалаба қозонганди.

Эрдоғаннинг инаугурация маросими қачон ўтказилиши маълум қилинди

Режеп Таййип Эрдоғаннинг Туркия президентлигига қайта сайлангани муносабати билан бўлиб ўтадиган инаугурация маросими 3 июнда бўлиши мумкин, деб xabar берди президент маслаҳатчиси Мехмет Учум Twitter’даги саҳифасида.

 

«Агар Олий сайлов комиссияси президент сайловининг якуний натижаларини 1 июнда эълон қилса, инаугурация маросими 3 июнь куни Анқарада бўлиб ўтади. Шу куни Эрдоған янги Вазирлар Маҳкамаси рўйхатини ҳам ошкор қилади», - дейди Учум.

 

Таъкидланишича, қайта сайланган президентнинг инаугурациясида иштирок этадиган хорижлик етакчилар рўйхати ҳали тўлиқ шакллантирилмаган.

 

Маълумот учун, Эрдоған президент сайловининг иккинчи босқичида 52 фоиз овоз билан ғалаба қозонганди.

custom img

Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга туширилиши мумкин

Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашди

custom img

Транспорт ва тиббиёт лойиҳалари: Саида Мирзиёева DFC раҳбари билан учрашди

Учрашувда икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

custom img

БМТ билан 166 та қўшма лойиҳа: Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди

Учрашувда соғлиқни сақлаш, таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби йўналишлардаги ҳамкорликка эътибор қаратилди.

custom img

Россиядаги сайловлар: Шавкат Мирзиёев Путинга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти Россиядаги сайловлар мамлакат жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"