Сиёсат

БМТ билан 166 та қўшма лойиҳа: Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди

Учрашувда соғлиқни сақлаш, таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби йўналишлардаги ҳамкорликка эътибор қаратилди.

БМТ билан 166 та қўшма лойиҳа: Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди

 

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

 

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

 

Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар тизимида мураккаб жараёнлар кечаётган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун Антониу Гутерришга миннатдорлик билдирди.

 

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасидаги ҳамкорлик амалий лойиҳалар орқали изчил ривожланмоқда. Ҳозирда ташкилот тузилмалари иштирокида мамлакатимизда умумий қиймати 293 миллион долларлик 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

 

Мазкур лойиҳалар соғлиқни сақлаш, сифатли таълимни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорликни таъминлаш каби муҳим йўналишларни қамраб олган.

 

Саида Мирзиёеванинг Антониу Гутерриш билан учрашуви Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий глобал муаммоларга амалий ечимлар ишлаб чиқишда фаол иштирок этишга интилаётганини намоён этди.

custom img

Россиядаги сайловлар: Шавкат Мирзиёев Путинга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти Россиядаги сайловлар мамлакат жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"