Сиёсат

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи дўстона учрашув ва мулоқотларга бой бўлди. Биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасида давлат раҳбари минтақа мамлакатлари президентлари билан учрашиб, икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

 

Ташриф давомида Президентнинг Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ли Ук Хён билан учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистон–Корея дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида ўтган йилларда амалга оширилган ишлар ва ҳамкорлик тажрибаси ёдга олинди.

 

Саммит арафасида Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси Спикери учун корейс тилига таржима қилинган “Мирзиёев доктринаси” китобига дастхат ёзиб берди.

 

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда ўзаро ҳурматни акс эттирувчи қатор тадбирлар ҳам ташкил этилди.

 

Жумладан, Жанубий Кореядаги энг баланд бино — Lotte World Tower ҳамда Сеул телеминорасида Ўзбекистон байроғи намойиш этилди. Президент ташрифи шарафига Ўзбекистон байроғи рангларидаги дирижабль ҳам парвоз қилди.

 

Шунингдек, Президент қароргоҳи олдидаги фавворада Ўзбекистон давлат герби ва байроғи тасвирлари акс эттирилди.

 

Мазкур тадбирлар Жанубий Корея томонининг Ўзбекистон давлат раҳбарининг ташрифига кўрсатган эътибори ва меҳмондўстлигини намоён этди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистон – Корея бизнес форуми: янги инвестициявий лойиҳалар ишга туширилмоқда

Тошкентда Кимё технологиялари маркази ишга туширилди, Жиззах, Фарғона ва Наманганда янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"