Транспорт ва тиббиёт лойиҳалари: Саида Мирзиёева DFC раҳбари билан учрашди
Учрашувда икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бен Блек билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва DFC ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий йўналишлари, хусусан, транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилиши бошланган йирик қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева Ўзбекистон DFC билан ҳамкорликни бундан кейин ҳам кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни изчил ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.








