Сиёсат

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

 

Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида 15 сентябрь куни 10 та тадбир ўтказилди. Давлат раҳбарининг иш жадвали эрталабдан кечгача деярли танаффуссиз давом этди.

 

Президентнинг Кореяда яшаётган ватандошлар билан учрашувида айтган айрим фикрлари унинг иш кунининг нақадар тиғиз ўтаётганини яна бир бор кўрсатди.

 

Мен машинада кўп юраман, кўчада бир-бири билан мулоқот қилиб кетаётган ёшларни кўриб ўйлайман: қани энди улар энг бахтли кунлари шу эканини билсалар ... Биласизларми, Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди!”, деди давлат раҳбари.

 

15 сентябрь куни Президентнинг иш дастури Корея Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашувдан бошланди. Кейинчалик Корея Бош вазири билан музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар, Ўзбекистон–Корея бизнес форумидаги иштирок, ҳужжатларни имзолаш маросимлари ҳамда қўшма лойиҳаларга старт бериш тадбирлари ўтказилди.

 

Жумладан, давлат раҳбари Кореянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан 6 та алоҳида учрашув ўтказди.

 

Шунингдек, Президент 200 дан ортиқ тадбиркор ва ишбилармонлар иштирокидаги Ўзбекистон–Корея бизнес форумида қатнашди.

 

Ўзбекистон ҳудудларида амалга ошириладиган 5 та қўшма янги лойиҳага старт бериш маросими ҳам шу кун дастуридан ўрин олди.

 

Кун якунида эса Президент Кореяда яшаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди.

 

Учрашувда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари, Кореяда бизнес фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлар, илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар ҳамда ўзбек тилини корейс ёшларига ўргатаётган мутахассислар иштирок этди.

 

Давлат раҳбари ватандошлар билан мулоқот давомида Ўзбекистон–Корея муносабатларининг ривожланиши, ташриф доирасида ўтказилган учрашувлар ва эришилган келишувлар ҳақида гапирди. Шунингдек, хорижда яшаётган ва таълим олаётган ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва тажрибасидан мамлакат тараққиёти йўлида фойдаланиш масалаларига тўхталди.

 

Президент 10 га яқин ёшларнинг таълим, илм-фан, тадбиркорлик ва Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр ва таклифларини тинглади.

 

Мулоқот бошланганидан тахминан бир соат ўтгач, протокол хизмати раҳбари Президентга паст овозда “9 соат бўлди”, дея эслатди. Бу давлат раҳбари шу вақтгача қарийб 9 соат давомида узлуксиз иш олиб борганини англатарди.

 

Шунга қарамай, Президент ватандошлар билан суҳбатни давом эттирди. Учрашув яна қарийб бир соат давом этди.

 

Мулоқот чоғида давлат раҳбари ёшларни вақтни қадрлашга, хорижда имкон қадар кўпроқ билим ва тажриба олишга чақирди.

 

Бир дақиқа ҳам вақтларингни бекорга ўтказманглар. 5 йил ўтади, 10–15 йил ўтади. Ким бошқаради Ўзбекистонни? Сизлар. Тўғри, соғинч қийнайди. Ватан соғинчи аламида кўпроқ илм олинглар, ватанга садоқат билан хизмат қилинглар”, деди Шавкат Мирзиёев.

 

15 сентябрь куни Президентнинг тадбирлари эрталаб соат 10:00 лар атрофида бошланган ва кечки пайтгача давом этган. Орада алоҳида дам олиш ёки тушлик учун узоқ танаффус бўлмаган.

 

Давлат раҳбари Корея Миллий Ассамблеяси раиси ва Бош вазири билан учрашувлар, йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар, бизнес форум ҳамда ватандошлар билан мулоқотни бир куннинг ўзида ўтказди.

 

Президент Корея Миллий Ассамблеяси раиси билан хайрлашиш чоғида ҳам ишлар кўплиги сабабли эрта тонгдан иш бошлашига тўғри келаётганини айтган.

 

Ишларимиз жуда кўп, соат 4 да уйғонишга тўғри келяпти”, деди давлат раҳбари.

 

15 сентябрдаги иш куни якунланганидан кейин ҳам Президентнинг иш дастури тугамади. 16 сентябрь куни Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси саммити бўлиб ўтади.

 

Давлат раҳбари ватандошлар билан мулоқотда иш жадвали тиғизлигига қарамай, кўпроқ одам билан гаплашиш ва уларнинг фикрларини эшитишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

 

Ўзимниям қийнайман, сизларниям, ишламагунларингча қўймайман. Бизга 40 миллион халқ қараб турибди. Уларни рози қилишимиз керак”, деди Президент.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистон – Корея бизнес форуми: янги инвестициявий лойиҳалар ишга туширилмоқда

Тошкентда Кимё технологиялари маркази ишга туширилди, Жиззах, Фарғона ва Наманганда янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Корея бизнеси: саноат-технологик альянс тузиш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Бош вазири 300 нафардан ортиқ давлат ва бизнес вакилларини жамлаган қўшма бизнес форумнинг очилишида иштирок этдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди

Учрашувда рақамли иқтисодиёт, киберхавфсизлик, муҳим минералларни қайта ишлаш ва транспорт инфратузилмаси устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"