Сиёсат

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?



Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён 14–16 сентябрь кунлари Сеулда Марказий Осиё давлатлари президентлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга турли совғалар тақдим этди. Совғалар давлат раҳбарларининг қизиқишлари ҳамда мамлакатларнинг маданий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда танланган.



Ўзбекистон президентига — қизил женьшень

Ли Жэ Мён 14 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Мулоқот якунида Корея президенти давлат раҳбарига мустаҳкам саломатлик ва фаровонлик тилаб, Жанубий Кореянинг премиум саломатлик маҳсулотларидан бири бўлган қизил женьшень совға қилди.



Биринчи хоним Зироат Мирзиёеванинг коллекцион ва антиквар керамикага бўлган қизиқиши инобатга олиниб, унга анъанавий корейс эстетикаси акс эттирилган, кумуш билан безатилган оқ чинни чой сервиси ва унга мос патнис тақдим этилди.



Шунингдек, Ўзбекистон президентининг ташрифи доирасида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни акс эттирувчи қатор тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, Сеулдаги Lotte World Tower биносида Ўзбекистон ва Жанубий Корея байроқлари намойиш этилди.



Туркманистон президентига — тарихий санъат асари

15 сентябрь куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашувда унга Когурё давридаги Муюнчхон мақбарасида тасвирланган машҳур ов саҳнаси акс этган санъат асари совға қилинди.



Мазкур совға анъанавий чилбо усулида безатилган рамкага жойлаштирилган. Совғани танлашда Туркманистон президентининг от спортига қизиқиши ҳам ҳисобга олинган.



Қозоғистон президентига — стол тенниси ракеткаси ва таэквондо формаси

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга унинг стол теннисига қизиқиши ва Қозоғистоннинг келаси йили таэквондо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши инобатга олиниб, премиум стол тенниси ракеткалари ва таэквондо формаси тақдим этилди.



Ракеткалар махсус корейс ҳанжи қоғозидан тайёрланган ғилофга жойлаштирилган бўлиб, уларга Тўқаевнинг исми ва икки давлат байроқлари туширилган. Таэквондо формасида ҳам икки давлат байроқлари ҳамда Қозоғистон рамзларидан бири бўлган қор қоплони тасвирланган.



Қирғизистон президентига — гольф паттери ва женьшень

16 сентябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувда унга исми ўйиб ёзилган Gold Five премиум брендининг гольф паттери совға қилинди.



Совға танлашда Қирғизистонда 2026 йил июль ойида илк халқаро стандартдаги гольф майдони очилгани ҳисобга олинган.



Бундан ташқари, Садир Жапаровга ҳам мустаҳкам саломатлик тилаб, қизил женьшень тақдим этилди.



Қирғизистон биринчи хоними Ойгул Жапаровага эса анъанавий корейс торли чолғу асбоби шаклидаги декоратив буюм совға қилинди.



Тожикистон президентига — совға мазмуни ошкор қилинмаган

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон учун ҳам Ли Жэ Мён махсус совға тайёрлаган. Бироқ Тожикистон томонининг илтимосига кўра, совға қутисида нима борлиги жамоатчиликка маълум қилинмаган.



Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Жанубий Корея президентига жавобан қандай совғалар тақдим этгани ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.



Марказий Осиё давлатлари президентлари 16–17 сентябрь кунлари Сеулда бўлиб ўтадиган биринчи Жанубий Корея–Марказий Осиё саммитида иштирок этмоқда.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистон – Корея бизнес форуми: янги инвестициявий лойиҳалар ишга туширилмоқда

Тошкентда Кимё технологиялари маркази ишга туширилди, Жиззах, Фарғона ва Наманганда янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Корея бизнеси: саноат-технологик альянс тузиш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Бош вазири 300 нафардан ортиқ давлат ва бизнес вакилларини жамлаган қўшма бизнес форумнинг очилишида иштирок этдилар.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"