Эрон Исроилга қарши ҳужум бошлади
Тунда Исроилга дронлардан зарба берилган.

Эрон 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга йирик ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроил ҳудудидаги нишонларга ракета ва учувчисиз дронлар орқали зарба берган.
Ҳужумни ҳусийлар ва Ҳизбуллоҳ қўллаб-қувватлаган. Сурия ва Иордания осмонида бир неча дронлар уриб туширилган.
Мазкур ҳужум апрель ойи бошида Дамашқдаги Эрон консуллигига уюштирилган ракета ҳужумига жавоб сифатида изоҳланган.







