Фарғонада МИБ орқали 150 млн сўмлик жиноий жарима ундирилди
Маълум бўлишича, тадбиркор контрабанда йўли билан тамаки олиб кирган.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ҳуқуқбузардан 150 миллион сўмлик жиноий жарима ундирилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бағдод туман суди тадбиркорнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун 150 миллион сўмлик жиноий жарима белгилаган. Бу мамлакатга ноқонуний олиб кирилган сигаретанинг ҳақиқий баҳоси бўлиб, жавобгарликдан қочиш йўллари йўқлигини кўрсатди.
Суд қарори ижросини таъминлаш Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими ходимларига юклатилди. Давлат ижрочилари дарҳол ишга киришиб, тадбиркорни огоҳлантиришди. Бироқ, ёш тадбиркор ихтиёрий тўловдан бош тотиб, вазиятни янада жиддийлаштирди.
Қўқон МИБ ходимларининг қатъий ва мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, ундан давлатга 150 миллион сўмлик жиноий жарима ва 7,5 миллион сўмлик ижро йиғими тўлиқ ундириб олинди.







