1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада ўқитувчи ўқувчини аёвсиз калтаклади

Бунга ўқувчининг дарсга кирмай юргани сабаб бўлган.

Фарғонада ўқитувчи ўқувчини аёвсиз калтаклади

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи синфхонада ўқувчини калтаклагани акс этган видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

 

Аниқланишича, ушбу ҳолат Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 11-сонли мактабда содир бўлган. 

 

"Синфимдаги ўқувчим мактабга келарди, лекин дарсга кирмай қочиб юрадиган одат чиқарди. Кейинчалик бошқа фан ўқитувчилари ҳам уни дарсга кирмаётганидан доимий шикоят билдиришди. Ҳаттоки назорат ишига киргизсам ҳам кирмасдан, кўчада юрибди экан. Бизни орамизда ҳеч қандай адоват йўқ",- дейди ўқувчини калтаклаган ўқитувчи. 

 

Мактаб директори эса бу ҳолатни педагогик этикетга тўғри келмаслигини айтиб, бу ҳолат муҳокама қилинганлиги, ҳайфсан даражасигача олиб борилганлигини маълум қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика