Ўзбекистон

Фарғоналик журналист товламачиликда айбланиб, 4 йилга қамалди

Суд журналистни туҳмат, ҳақорат ва товламачилик қилиш, ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, ҳужжатлар, штамплар ва муҳрлар билан боғлиқ жиноятлар, шунингдек ёлғон ахборот тарқатишдa айбдор деб топди.

Фарғоналик журналист товламачиликда айбланиб, 4 йилга қамалди

 

Бугун, 20 январь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Марғилон шаҳар судининг ҳукми билан «Антикоррупция» ОАВ мухбири товламачиликда айбланиб 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Фарғона вилоят судлари матбуот хизмати хабар берди.

 

Суд Э.T. ни Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «г» банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди, 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми, 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисми, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми «а» банди ва 244-6-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.

 

“Э.T.гa Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида 3 йил 10 ой, Жиноят кодексининг 60,61-моддаларига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганлигини бекор қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди”, — дейилади расмий ахборотда.

 

Хабарга кўра, тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларида ўтаттирилиши белгиланди.

 

“Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлидир”, — дейилади Марғилон шаҳри суди хабарида.

 

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Тошкент шаҳри ИИББ томонидан Taftish.uz сайти ходимлари товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб ушланган эди.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"