Гонконгнинг Таи По туманида жойлашган Van Fook Court турар-жой мажмуасида юзага келган кенг кўламли ёнғин жиддий талафотларга сабаб бўлди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 44 киши, жумладан бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлган, яна 279 нафар фуқаро бедарак йўқолган.
Соғлиқни сақлаш муассасаларига ётқизилганлар орасида 45 кишининг аҳволи оғир экани билдирилмоқда. Ёнғин саккизта турар-жой блоклари ўрнатилган бамбук искалалари орқали тез суръатда тарқалган. Мажмуа 2024 йил июль ойидан буён таъмирлаш ишлари остида бўлган.
Ҳокимият вакиллари ёнғиннинг ғайриоддий тарзда ёйилганини қайд этиб, бино конструкцияларида кўпикли материаллар топилганини маълум қилди. Ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов, жумладан жиноий текширув бошланган.
Фавқулодда хизматлар маълумотига кўра, еттита блокдан учтасидаги ёнғин эрта тонгда, тахминан 10 соатлик курашдан сўнг назоратга олинган. Қолган тўртта блокда олов ҳали ҳам давом этмоқда.
Гонконг Бош ижрочи директори Жон Ли воқеани “катта фалокат” деб атади ва давлат миқёсида фавқулодда чоралар кўрилаётганини билдирди. Ҳозирда 900 дан ортиқ аҳоли вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.
7 декабрга белгиланган сайловолди ташвиқоти тўхтатилган, зарурат туғилганда сайлов санасини ўзгартириш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Президент Си Сзинпин қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдириб, барча кучларни сафарбар этишга чақирди.
Расмийлар ҳодисанинг сабаблари юзасидан барча версияларни, жумладан, эҳтимолий қасддан ёқиш эҳтимолини ҳам ўрганмоқда.


