Жаҳон

Гренландия ҳудуди Европа ва НАТО ҳимояси остида — Франция ТИВ

Жан-Ноэл Барронинг сўзларига кўра, альянсга аъзо Европа давлатлари ўз ҳудудини ҳар қандай ташқи таҳдиддан тўлиқ ҳимоя қила олади.

Гренландия ҳудуди Европа ва НАТО ҳимояси остида — Франция ТИВ

 

 

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро Гренландия масаласига изоҳ берар экан, орол Европа ҳудудининг бир қисми экани ва НАТО ҳимояси остида эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, альянсга аъзо европалик давлатлар ўз ҳудудини ҳар қандай ташқи таҳдиддан тўлиқ ҳимоя қилиш салоҳиятига эга. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

 

Бу баёнот Дания бош вазири Метте Фредериксеннинг Гренландия мудофааси бутун НАТО учун умумий масала эканини айтган фикрлари фонида янгради. Сўнгги кунларда Франция, Германия, Буюк Британия, Норвегия ва Швеция ҳарбий хизматчилари Дания бошчилигида ўтказилаётган қўшма машғулотлар доирасида Гренландияга етиб бора бошлади. Дания ҳукумати ҳам оролдаги ҳарбий иштирокни кучайтиришини маълум қилди.

 

Вазият АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландияни миллий хавфсизлик нуқтайи назаридан стратегик ҳудуд сифатида баҳолаб, уни назорат қилиш зарурлиги ҳақидаги аввалги баёнотларидан кейин кескинлашди. Вашингтонда ўтказилган учрашувларда Дания ва Гренландия ташқи ишлар вазирлари АҚШ расмийлари билан музокаралар олиб борди, бироқ томонлар ўртасидаги келишмовчилик сақланиб қолмоқда.

 

Гренландия бош вазири Енс-Фредерик Нилсон орол «сотилмаслиги»ни, АҚШ таркибига кирмаслигини ва Дания қироллиги ҳамда НАТОнинг бир қисми бўлган демократик ҳудуд эканини яна бир бор таъкидлади. Европа етакчилари эса Арктика минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш Европа ва Шимолий Америка учун муҳим стратегик аҳамиятга эга эканини қайд этмоқда.

custom img

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Доналд Трамп АҚШ президенти бўлгандан буён 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган.

custom img

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

custom img

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

custom img

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Исроил ҳарбийлари Байрутдаги меҳмонхонада эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"