Жаҳон

Грузияда қуролланган шахс банкка бостириб кириб, ходимларни гаровга олди

У полицияга ўз талабларини айтган.

Грузияда қуролланган шахс банкка бостириб кириб, ходимларни гаровга олди

 

Грузияда “Банк оф Георгиа" банкининг Кутаиси шаҳридаги филиалига қуролланган шахс бостириб кириб, 15 кишини гаровга олди. Улардан 10 нафари банк ходимларидир. Воқеа жойига етиб келган полиция атрофни ўраб олган. Айни дамда гаровга олинганларни озод қилиш ва жиноятчини қўлга олиш бўйича махсус операция давом этмоқда.

 

У полицияга ўз талабларини айтган.

 

"Қуролланган шахс банк олдига вертолёт, 2 миллион доллар, Россия байроғи ва қармоқ олиб келишни талаб қилмоқда", - дейилади хабарда.

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қўлида қурол бўлган номаълум шахс банк филиалига бостириб кириб, огоҳлантирувчи ўқ узган. У банк ходимларидан мавжуд бўлган барча нақд пулни беришни талаб қилган, бироқ у офис биносидан чиқа олмаган, чунки полиция тезда воқеа жойига етиб келган.

custom img

АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни қайта тиклади

Яқин Шарқдаги уруш фонида Россия нефти савдосига вақтинчалик рухсат берилган. Мазкур енгиллик 11 апрелдан ўз кучини йўқотган.

custom img

Путинга исталган мамлакатга ҳужум қилиш ваколати берилди

Давлат Думаси президентга россияликлар таъқибга учраётган мамлакатларга қўшин киритиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

custom img

Қирғизистонда рус тилидаги қишлоқлар номи ўзгартирилади — Садир Жапаров

Мазкур жараённи 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.

custom img

Ҳинд океанида роҳинжа муҳожирлари қайиғи ҳалокатга учраб, 250 киши бедарак йўқолди

Шунингдек ҳодиса оқибатида бангладешликлар ва болалар ҳам бедарак йўқолган. Фожиа роҳинжаларнинг узоқ давом этаётган мажбурий кўчирилиши билан боғланмоқда.

custom img

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

custom img

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"