Жаҳон

Гватемалада 30 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Ушбу қарор сўнгги кунларда қамоқхоналарда юз берган тартибсизликлар ҳамда саккиз нафар полиция ходимининг ҳалок бўлиши ортидан қабул қилинган.

Гватемалада 30 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди

 

Гватемала ҳукумати мамлакатда тўдалар зўравонлиги кучайгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу қарор сўнгги кунларда қамоқхоналарда юз берган тартибсизликлар ҳамда саккиз нафар полиция ходимининг ҳалок бўлиши ортидан қабул қилинди, дея хабар бермоқда The New York Times.

 

Президент Бернардо Аревалонинг маълум қилишича, фавқулодда ҳолат 30 кун давом этади. Миллий полиция ҳамда армияга тўдалар ва уюшган жиноятчиликка қарши қатъий чоралар кўриш ваколати берилади. У якшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида ушбу чоралар аксарият аҳоли ҳаётига таъсир кўрсатмаслигини, бироқ профилактика мақсадида душанба куни мактаблар фаолияти вақтинча тўхтатилганини билдирди.

 

Шанба куни мамлакат бўйлаб учта қамоқхонада маҳбуслар томонидан тартибсизликлар уюштирилиб, ўнлаб қамоқхона қўриқчилари гаровга олинган. Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеалар мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилганини ва бу расмийларнинг жиноий гуруҳлар етакчиларини айрим имтиёзлардан маҳрум этиш қарорига жавоб эканини таъкидлади. Якшанба куни ҳуқуқ-тартибот идоралари қамоқхоналарда назоратни қайта тиклаган ва гаровга олинган шахслар озод этилган.

 

Миллий полиция маълумотларига кўра, якшанба куни саккиз нафар полиция ходими ҳалок бўлган. Расмийлар ушбу ҳужумлар ортида тўдалар турганини билдирар экан, президент Аревало бу ҳужумларни қамоқхоналар устидан назоратни қайта қўлга олишга жавобан амалга оширилган қасос сифатида баҳолади.

 

Президент, шунингдек, мамлакатда зўравонлик тўлқинини келтириб чиқараётган гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи жиноий гуруҳларга қарши курашда АҚШ Федерал қидирув бюроси ва бошқа Америка агентликлари билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, қамоқхона тизимидаги кенг тарқалган порахўрлик ва коррупция жиноий тўдаларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"