Жиноят

Фарғонада банк ходими мижозни ўлдиргани аниқланди

Ходим мижозни пичоқлаб ўлдириб, уни Катта Фарғона каналига ташлаб юборган.

Фарғонада банк ходими мижозни ўлдиргани аниқланди

Фарғонада автокредит расмийлаштирмоқчи бўлган фуқаро банк ходими томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, С.Э. жорий йилнинг 31 март куни автокредит расмийлаштириш мақсадида Қўқон шаҳридаги банклардан бирига борган ва шундан сўнг бедарак йўқолган. Яқинларининг билдиришича, у банк биносини ходимлардан бири билан бирга тарк этган, бироқ орадан икки соат ўтиб ходим ёлғиз қайтиб келган.

 

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида Қўқон шаҳридаги банклардан бирининг кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини билдирган. У мижозни ўлдириб, жасадни Катта Фарғона каналига ташлаб юборганига иқрор бўлган.

 

Гумонланувчининг кўрсатмаларига кўра, С.Э. банк филиалига акция доирасида автокредит олиш учун келган. Улар ўртасида тортишув юзага келган ва кейинчалик масалани муҳокама қилиш учун гумонланувчининг автомашинасида йўлга чиқишган. Ўзбекистон тумани “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида автомобиль ичида гумонланувчи ошхона пичоғи билан фуқаронинг бўйин қисмига бир неча бор зарба бериб, уни ўлдирган.

 

Шундан сўнг у иш жойига қайтиб келиб, жасадни машинада қолдирган. Банк ходими тахминан соат 19:00 гача ишда бўлганидан кейин, Катта Фарғона каналининг Ўзбекистон тумани Тўлаш маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига бориб, жасадни сувга ташлаб юборган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Т. процессуал тартибда ушланган. Айни вақтда жабрланувчининг жасади топилмаган бўлиб, қидирув ишлари давом этмоқда.

 

Қидирув ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари жалб этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўка туманида ҳам ИИБ ходими билан боғлиқ ҳодисада жабрланувчининг жасади Фарҳод каналидан 80 кундан сўнг топилган эди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Фарғонада банк ходими мижозни ўлдиргани аниқланди | Zamon.uz